"Барселона" футболчиси А Серия гранди сафига йўл олиши мумкин

"Наполи" қишки трансфер вақтида "Барселона" ҳимоячиси Хуниор Фирпони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, неаполликлар 24 ёшли футболчини ижарага олмоқчи. "Барса" ҳам Рональд Куман режаларига кирмаётган ҳимоячи билан хайрлашишга қарши эмас.

Жорий мавсум Фирпо 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали Жуниорни 10 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!