"Барселона" футболчиси Ла Лигада қолмоқчи
Журналист Бруно Андраденинг ёзишича, "Барселона" ҳужумчиси Витор Рокега "Реал Соседад" ва "Бетис" клублари қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ хабар қилинганидек, юқори номи келтирилган клублар бразилиялик футболчини ижарага олиш учун каталонияликларга расмий таклиф билан чиққан.
Рокенинг ўзида фаолиятини Португалияда давом эттириш имконияти ҳам бор . "Спортинг" бразилиялик форвардни анчадан бери асосий трансфер мақсади деб билади. 19 ёшли хужумчига "Порту" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, амалга ошиши мумкин бўлган ҳар қандай эхтимолий трансфер фақат ижара асосида амалга оширилиши мумкин. Сабаби, "Барселона" фақатгина шу шарт евазига футболчини қўйиб юбориши мумкинлигини қайд этган.
Таъкидланишича, бразилиялик футболчининг ўзи фаолиятини фақат Испанияда давом эттиришни афзал кўрмоқда. Шу сабабли ҳам у на "Ал-Ҳилол"га ва на "Спортинг"га қайтиш нияти йўқ.
Фикрлар