"Барселона" футболчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин
"Барселона" клуби ўтган йили ёзда келиб қўшилган Рафиньянинг ўйинидан норози. Бу ҳақда "SPORT" нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, каталонияликлар раҳбарияти унинг агентига шарт қўйган. Агар бразилиялик вингер мавсум сўнггига қадар ўзини кўрсата олмаса, клуб уни ёзги трансферлар ойнасида сотувга қўяди.
Қайд этиш лозим, 26 ёшли футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" таркибида жами 25 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар