Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален клубни тарк этиши мумкин.

Футболчига Белгиянинг “Андерлехт” клуби қизиқиш билдирмоқда. Брюссель клуби бир ёки икки ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Агарда, Вермален қўлга киритилмаган тақдирда жамоа “Монреаль Импэкт” жамоаси футболчиси Лоран Симанга эътибор қаратиши айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Томас ўтган мавсумни ижара асосида Италиянинг “Рома” клубида ўтказган эди.