"Барселона" футболчисини Мадрид клубига ижарага бериб юборди (ФОТО)
“Барселона” ярим ҳимоячиси Карлес Аленья мавсумнинг қолган қисмини “Хетафе”да ўтказадиган бўлди.
Мадрид клуби 23 ёшли испаниялик футболчини ярим мавсумга ижарага олган. Энди “Хетафе” ушбу давр мобайнида Аленьянинг маошини тўлаб беради.
Карлес Аленья жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар