"Барселона" футболчисини "Рома"га қандай шарт билан ижарага бермоқда?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" вингери Карлес Перес "Рома"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақида италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар 21 ёшли Испания ёшлар терма жамоаси футболчисни мавсум сўнггида сотиб олиш шарти билан ижарага беради. Ушбу трансфер "Рома" учун 13 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Энди "Рома" футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиши керак бўлади. Клуб уни жароҳатланган Николо Дзаньолога ўринбосар сифатида олиб келмоқда.

Жорий мавсумда Перес Ла Лигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голлик узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!