"Барселона" "Галатасарой" қизиққан футболчи бўйича қарор қабул қилди

"Барселона" дарвозабони Игнасио Пенья каталонияликлар билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицо Романо хабар тарқатди.

Аввалроқ, посбон хизматига "Галатасарой" қизиқаётгани ҳақида ёзгандик. Аммо турк клуби янги таклиф юбормади. Шу сабабли, "Барса" Пенья билан амалдаги битимни узайтирмоқчи. 

Маълумот учун, Пенья Каталония жамоаси сафида жорий мавсум 3 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиққан. Фақатгина битта ўйинда нолга ўйнаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!