"Барселона" Гризманни сотиб олиш учун айрим футболчиларини сотади

Каталониянинг "Барселона" клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли французнинг трансфери масаласи билан “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти шуғулланмоқда. Уларнинг фикрича Гризманн алақачон испан футболига мослашиб олган ва бир неча йиллардан буён барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Унинг ҳаракатлари “Барселона” учун фойдали бўлади деб ҳисобланмоқда.

Бироқ, 120 млн евролик Гризманни сотиб олиш учун каталонияликлар айрим футболчиларини трансферга қўйишлари керак. Бироқ, Гризманн трансферининг қурбони қайси футболчилар бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Гризманни сотиб олиш фикридан қайтгани ва бор эътиборини “Айнтрахт” форварди Лука Йовичга қаратишлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!