"Барселона" Гвардиол учун курашга қўшилди — "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиолни олиб келиш учун жиддий ҳаракат бошлаши мумкин. Бу ҳақда хорижий манбалар хабар бермоқда.

Каталония клуби айни пайтда "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес бўйича музокараларни давом эттираётгани билан бир қаторда, янги ҳимоячи трансфери устидан ҳам иш олиб бормоқда.

Бироқ "Барселона"га Европанинг бир нечта кучли клублари рақобат бўлади. Хусусан, "Бавария" ҳам Гвардиолни Германияга қайтариш учун расмий қизиқиш билдирган.

Манбаларга кўра, Мюнхен клуби 24 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси бўйича дастлабки сўровларни амалга оширган.

Шу тариқа, ёзги трансфер бозорида Гвардиол атрофида катта рақобат кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!