Ads

"Барселона" клуби раҳбарияти Эрнесто Вальвердени бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, 55 ёшли испаниялик мутахассис февраль ойида каталонияликлар билан амалдаги шартномасини 2020 йилга қадар узайтирган эди. Бироқ, Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра ушбу шартномада томонлар ҳеч қандай товон пулисиз келишувни бекор қилиш ҳақида банд киритилган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Вальверденинг истеъфоси “кўк-анор ранглилар”га ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Маълумот учун, Вальверде “Барселона”ни 2017 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида 2 карра Испания чемпиони бўлди. Шунингдек, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.