"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олди

"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба чемпионлар лигаси "Славия"га қарши ўйинни якунига етказа олмади. У жароҳат сабаб ўйиннинг 46 дақиқасида майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Серхи Роберто бахсни якунлаб қўйди.

"Барселона" матбуот-ҳизматига кўра, 30 ёшли футболчининг чап оёғи тиззаси лат еган ва у тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг жарохат ҳақида батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Славия" ўртасидаги бахс 0:0 ҳисобидаги натижа билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!