“Барселона” ҳимоячиси Римда жароҳат олди

 

Трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли,  айни дамда ижара асосида “Рома” сафида тўп сураётган Томас Вермален яна жароҳат олди.

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, белгиялик ҳимоячи тез кунларда тиббий кўрикдан ўтади. Шундан кейин унинг тикланиш муддатига аниқлик киритилади.

Жароҳатларга мойил бўлиб қолган Томас Вермален охирги 4 мавсумда атиги 29 ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!