Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Мунир Эль-Хаддади фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра 23 ёшли испаниялик футболчига “Марсел”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ эса томонлар ушбу шартномани узайтириш борасида келиша олишмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эль-Хаддади жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар