“Барселона” икки ҳужумчиси билан хайрлашди
"Барселона" матбуот хизмати Люк де Йонг ва Адама Траоре жамоани тарк этганини эълон қилди.
Ҳужумчи ва вингер билан тузилган ижара шартномаси муддати тугади. Люк "Севилья"га, Адама эса "Вулверхэмптон"га қайтди.
Де Йонг фаолиятини Голландия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. У аллақачон ПСВда тиббий кўрикдан ўтган ва музокаралар якуний босқичда.
Люк якунига етган мавсум “Барса”нинг барча мусобақалар доирасидаги 29 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 гол ёздириб қўйган.
Траоре "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси бўлиб, у қишда Каталония клубига ижара асосида қайтди. У ўтган мавсум “Барселона” таркибида 20 учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифига айланган.
Фикрлар