"Барселона" Иньестага "Манчестер Сити"дан ўринбосар топди
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
The Sun нашрининг хабар беришича “кўк-анор ранглилар” Германия терма жамоаси аъзосини яқиндагина Япониянинг "Виссел Кобе" клубига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Андрес Иньестага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Бунинг учун “Барселона” “шаҳарликлар”га 57 млн евро тўлашга тайёр. Гюндоганнинг ўзи ҳам "Камп Ноу"га кўчиб ўтишга қарши эмас.
Маълумот учун, Илкай Гюндоган якунланган мавсум “сити”да жами 54та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар