“Барселона” Иньестани клубда қолишига кўндирмоқчи

 

“Барселона” раҳбарияти клуб ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг бошқа клубга кетишини истамаяпти ва уни яна бир мавсумга олиб қолишга кўндирмоқчи.

Sport.es нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар президенти Жозеп Мария Бартомеу ва бош мураббий Эрнесто Вальверде биргаликда ФИФА кунларида Иньеста билан гаплашиб олмоқчи.

Аввалроқ 33 ёшли футболчининг хизматларига Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Минбар

Барча блоглар