Ads

"Барселона" клуби "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 23 ёшли словакиялик футболчини "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтга альтернатив сифатида қарашмоқда. Агар улар голланд футболчисини сотиб олишолмаса, бор эътиборларини айнан Шкриньярга қаратишади.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” ҳам Шкриньяр билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Минбар

Барча блоглар