Асосий мазмунга ўтиш

“Барселона” “Интер” юлдузини кузатмоқда

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У 2019-йилнинг ёзидан бери "Интер" шарафини ҳимоя қилмоқда

Испаниянинг "Барселона" клуби Миланнинг "Интер" клуби ва Италия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонининг келажагини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Манбага кўра, футболчининг трансфер нархи каталонияликлар учун жуда қиммат, футболчининг ўзи эса ҳозирги клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бастони 2019-йилнинг ёзидан бери "Интер" шарафини ҳимоя қилмоқда. Икки йил олдин ҳимоячи "Аталанта"дан 31,1 миллион еврога сотиб олинган, аммо 2017/2018 ва 2018/2019-йилги мавсумларни Бергамо клуби ва "Парма"да ижара асосида ўтказган. Жорий мавсумда 26 ёшли италиялик футболчи барча мусобақаларда 32 та ўйинда битта гол ва олтита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ