“Барселона” истаётган футболчи Англияда юрибди
Каталонияликлар Англия премьер-лигасида “Лестер” шарафини ҳимоя қилаётган Чағлар Суюнжуни нишонга олди.
“Барселона” Туркия терма жамоаси марказий ҳимоячиси учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёрлигини билдирди. Агар “Лестер” бу таклифга кўнса, каталонияликлар 24 ёшли футболчи билан беш йиллик битим тузади. У “Барселона”да Самуэль Умтити ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Суюнжу жорий мавсумда 34 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар