“Барселона” Иван Ракитич билан шартномани узайтиради

 

"Барселона" каталонияликлар ярим ҳимоячи Иван Ракитич билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда каталонияликлар вице*президенти Жорди Местре маълум қилди.

"Айни вақтда биз Ракитич билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқдамиз", – деди Местре.

Қайд этиш керакки, хорватиялик футболчига “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола шахсан қизиқиш билдирганди.

28 ёшли ярим ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)