"Барселона" жаҳон чемпионатини "ёндирган" футболчини олиб келмоқчи
"Барселона" клуби "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, каталонияликлар Марокаш терма жамоаси аъзосини ярим йилга ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шартномада футболчини тўлиқ сотиб олиш банди бўлмайди.
26 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушган. Амрабат Марокаш термаси билан ЖЧ-2022да ажойиб иштирок этиб, кўплаб гранд клублар радарига тушганди.
Фикрлар