"Барселона" Канселу борасида бир қарорга келди

Каталониянинг "Барселона" клуби Жоау Канселуни тўлиқ ўз сотиб олмоқчи, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.

Манбага кўра, португалиялик футболчи "кўк-анорранглилар"да ўйнашда давом этмоқчи. 29 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи "Манчестер Сити"га тегишли. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали уни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Канселу барча турнирларда 25 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва жамоадошларига 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!