“Барселона” катта трансферга қўл урмоқда

“Барселона” мутасаддилари таркбни кучайтириш мақсадида қимматбаҳо трансферларни амалга оширишга тайёрланмоқда.

Каталонияликлар рўйхатига “Бавария” футболчиси Йозуа Киммих тушди. “Барса” вакиллари бу ўйинчини келаси январда олишга уриниб кўради. Агар бу ҳаракат самара бермаса, каталонияликлар ёзги трансферлар вақтида иккинчи уринишни амалга оширади.

Киммихнинг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

28 ёшли футболчи мюнхенликлар таркибида 2015 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Киммих жорий мавсумда голлари ҳисобини оча олгани йўқ. Барча турнирларда 16 маротаба майдонга тушган ярим ҳимоячи олтита голли пас узатди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!