“Барселона” катта трансферни уддалади

“Барселона” мутасаддилари бош мураббий Хави Эрнандес кутаётган яна бир футболчини Каталонияга олиб келмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу хабарни таниқли инсайдер Николо Скира тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар португалиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага оляпти.

Канселу ўтган йили бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолганидан клуб уни қишки трансферлар вақтида “Бавария”га ижарага бериб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!