"Барселона" келаси йил ёзда супер трансфер амалга оширмоқчи
"Барселона" "Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелияни харид қилмоқчи.
"El Nacional" нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар вингер билан 2024 йил ёзда шартнома имзоламоқчи. Раҳбарият аксар молиявий муамоларни ҳал қилиб бўлганига ишонмоқда ва мавсум сўнггида трансферлар учун маблағ пайдо бўлишига умид қилмоқда.
Яқин ойлар мобайнида клуб грузиялик футболчини кузатиб боради. "Барселона"дагилар Хвича дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланишига ишонади. Шунингдек, неаполликлар Кварацхелияни 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Аввалроқ, 22 ёшли қанот ярим ҳимоячига "Ливерпуль", "Ньюкасл", ПСЖ ва "Реал" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар