“Барселона” кетма-кет 3 та финални “Реал”га бой берди
Ads

Ҳозиргина Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Зинедин Зидан бошқарувидаги “Реал” Асенсио хамда Бенземаларнинг голлари сабаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёдингизда бўлса, “Камп Ноу”да ўтган илк баҳсда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Реал” 2017 йилги Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Эътиборлиси, “Барселона” “Реал”га қарши сўнгги 3 та финалнинг барчасини бой берди.

2012 йил Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Реал” Испания Суперкубоги доирасида икки ўйин натижасига кўра, ғолиб чиққан эди.

2014 йилги Испания кубоги финалида Карло Анчелоттининг “Реал”и 2:1 ҳисобида каталонияликлардан устун келган эди.

Бугунги натижа эса учинчиси бўлди.