"Барселона" клуби бош мураббийлиги учун асосий номзод номи эълон қилинди

CHERY AUTO

"Барселона" клубининг натижалари кўпчилик мухлислар қатори жамоа раҳбарларининг ҳам ҳавотирини оширди. Натижада Рональд Куманнинг курсиси қимирлаб қолди.

Tecno

Ҳатто яқин кунларда нидерландиялик мураббийнинг истеъфоси кутилмоқда. Бу тез орада содир бўлиши айтилди.

Агарда Куман лавозимини тарк этса, унинг ўрнини "Ривер Плейт" клуби мураббийи Марсело Гальярдо эгаллайди. Айнан Марсело Гальярдо каталонияликлар бошқаруви учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, каталонияликлар 45 ёшлик Гальярдодан ташқари «Ювентус» собиқ устози Андреа Пирло вариантини ҳам кўриб чиқади.

Comments

You must be logged in to commet!