Коронавирус сабаб Ла Лига ва бошқа йирик мусобақаларнинг тўхтатилиши ортидан “Барселона” клуби қанча зарар кўриши маълум бўлди.

Каталонияликлар вице-президенти Жорди Кардонеранинг сўзларига кўра, кўриладиган зарар миқдори 120-140 миллион евро атрофида бўлади. Ушбу маблағларнинг 50 миллиони клуб музейига, 39 миллиони телевизион ҳуқуқларга, 20-25 миллиони эса клуб дўконлари, мактаблари ва афсонавий футболчилар иштирокидаги бошқа маданий тадбирлардан тушадиган пулларга тўғри келади.

“Барселона” 27 турдан сўнг 58 очко тўплаган ҳолда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)