Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” 28 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Қишки трансферлар даврида Коутиньога қизиқиш билдирган "Арсенал" ҳозирда бу фикридан қайтган.

Филиппе Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига бор йўғи 3 та гол ёздириб қўйди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар