"Барселона" Коутиньо масаласига нуқта қўйди
Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо катта эҳтимол билан тез орада "Барселона"ни тарк этади.
Diario Sport нашри хабарига кўра, энди Каталония клуби бразилиялик футболчига бошқа имконият бермайди. "Барселона" раҳбарияти бу масала бўйича якуний қарорни қабул қилди: Коутиньо кетиши керак.
“Барселона”нинг футболчидан ҳафсаласи пир бўлган, чунки у доимо кутилганидан паст даражада ўйин кўрсатиб келди ва тез-тез жароҳат олди.
Клуб раҳбариятининг асосий мақсади кераксиз футболчилар билан хайрлашиш ва шу орқали иш ҳақини камайтиришдир. Шу сабабли клуб Коутиньони сотмоқчи, аммо унга деярли таклифлар йўқ. Филиппега премьер-лига клублари қатори "Марсель"дан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор, аммо бу масала жиддий таклифлар қаторига кирмаслиги айтилмоқда.
“Барселона” Коутиньони 2018 йил январда “Ливерпуль”дан 106 млн фунтга сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида у каталонияликлар таркибида жами 64 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол урди.
Фикрлар