"Барселона" Ла Лигада чемпионликни қўлга киритгани учун қанча мукофот пули олиши маълум

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лигада олтин медалларни қўлга киритгани учун қанча мукофот пули олиши маълум.

"Marca" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 2022/23 йилги мавсумда чемпионлик учун 60 миллион евро олади. Кумуш медаллар соҳиби 54 миллион евро ишлаб топса, кучли учликни якунлаган клуб 46 миллион евро олади. Лигадаги тўртинчи жамоа ўз банкини 39 миллион евро билан тўлдиради.

Аввалроқ “Барселона” муддатидан аввал Испания чемпионига айланганди. Аммо кейинги ўринлар  учун кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Айни дамда “Реал” иккинчи (77 очко, 37 ўйин), “Атлетико” учинчи (73очко, 36 ўйин), “Реал Соседад” тўртинчи (68 ўйин, 36ўйин) ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!