"Барселона" Ла Лигада гол уриш сериясини 39 та ўйинга етказди
"Барселона" Испания чемпионатида кетма-кет гол уриш бўйича ўз сериясини 39 та ўйингача узайтирди.
Бугун Ла Лиганинг 18-тури доирасида каталонияликлар "Эспаньол" дарвозасини икки бор ишғол қилди — 2:0.
"Блауграна" футболчилари сўнгги марта бир йилдан ортиқ вақт аввал, 2024 йил 15 декабрь куни "Леганес"га қарши ўйинда гол ура олмаган эди — 0:1.

Шундан бери "Барселона" чемпионатдаги 39 та ўйиннинг барчасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу кўрсаткич Европа топ-лигалари орасида энг яхшиси ҳисобланади. Ушбу давр мобайнида каталонияликлар жами 105 та гол урди.



Фикрлар