Эквадорнинг “Барселона” клуби Либертадорес кубогининг чорак финалига чиқди.

Эквадорликлар ушбу босқичда икки ўйин натижасига кўра Бразилиянинг “Палмейрас” клубини мағлубиятга учратишди. Таъкидлаш лозимки, юқоридаги жамоаларнинг иккала ўйини ҳам бир ҳил – 1:0 ҳисобида якунлангач ғолиб пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Бунда омад “Барса”га кулиб боқди.

Энди “Барселона” мусобақанинг чорак финалида “Атлетико Паранаэнсе” ва “Сантос” клублари ғолибига қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)