"Барселона" Луис Энрикега ўринбосар топди

Испаниялик мураббий Хуан Карлос Унсуэ “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике ўрнини эгаллаши мумкин, дея хабар беради испан ОАВ.

Энрике мавсум якунида мураббийлик фаолиятида маълум вақт тўхтатишни мақсад қилган. Шу сабаб каталониялик раҳбарияти унинг ўрнига муносиб бош мураббий қидиришни бошлаб юборган.

Айни дамда “кўк-анорранглилар” сафида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Унсуэ ушбу лавозимга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!