"Барселона" Малкомни қанчага сотмоқчи?

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоа вингери Малкомни сотиб юборишга тайёр.

AS нашри тарқатган хабарга кўра "кўк-анор ранглилар" 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, “Барселона” Малкомни бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Бордо”дан 41 млн евро эвазига соти олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!