"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуга қизиқиш билдирмоқда. Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, Каталония клуби 28 ёшли футболчини ёзда жамоага олиб келишни режалаштирган.
Қайд этилишича, "Барса" Канселу билан ишлаётган агент Хорхе Мендеш билан яхши муносабатда. Бу факт "кўк-анорранглилар"нинг португалиялик ҳимоячи билан келишувга эришиш имкониятларини оширади.
"Шаҳарликлар" аъзоси ёзда клубини алмаштириш ҳақида ўйламоқда. Чунки у "Манчестер Сити"дан кўра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Бундан ташқари унинг жамоа устози Пеп Гвардиола билан алоқалари ҳам яхши эмас.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портпли экспертлари Канселуни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар