"Барселона" "Манчестер Сити"даги тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи

"Барселона" клуби ўз сафини "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия билан кучайтирмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар 19 ёшли испан футболчисини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Агар “Сити” бу таклифни рад эса, у ҳолда “Барса” Гарсияни бир йилдан сўнг, яъни унинг “шаҳарликлар” билан шартнома муддати якунланганидан кейин қўлга киритади.

Маълумот учун, Эрик Гарсия асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Кўк-анор ранглилар” уни ёши ўтиб бораётган Жерар Пике ўрнига муносиб кўрмоқда. У жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!