"Барселона" "Манчестер Юнайтед"га Жюль Кундени сотиб олишни таклиф қилди
"Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"га ҳимоячи Жюль Кундени сотиб олиш имконини таклиф этгани ҳақида TEAMtalk нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, каталонияликлар француз футболчиси учун камида 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 58,4 миллион евро) ишлаб топишни кўзламоқда. Шу билан бирга, Кунденинг юқори маоши ҳам харидорлар учун қўшимча молиявий юк бўлиши мумкин. Манбаларга кўра, у ҳафтасига 200 минг фунтдан ортиқ (тақрибан 233 минг евро) маош олади.
Шунга қарамай, Кундени сотиб олиш ҳозирча "Манчестер Юнайтед" учун устувор вазифа сифатида кўрилмаяпти. Манкунианликлар ёзги трансфер ойнаси якунлангунча асосий эътиборни ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш ва янги чап қанот ҳимоячисини топишга қаратмоқда.

Фикрлар