"Барселона" "Манчестер Юнайтед" юлдузига қизиқиш билдирмоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага қизиқиш билдира бошлади.

Бир қатор испан нашрлари тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли франциялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 37та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!