"Барселона" "Манчестер Юнайтед"нинг икки нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 04 Oct 15:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Испания Ла Лигаси клубига ўтиши мумкин.

Tecno

"Sport.еs" нашри хабарига кўра, "Барселона" 24 ёшли футболчига қизиқишда давом этмоқда. Ёзда томонлар эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишган, бироқ келишув якунига етмаган. Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" Рэшфорднинг Каталония клубига кетишини истамапти, шу боис, у билан шартномани узайтирмоқчи.

Шунингдек, манбада ёзилишича, "Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диого Далотга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўйин услуби клуб раҳбариятига жуда ёқади. Қолаверса, Хави ҳам португалиялик футболчини жамоасида кўришга қарши эмас.

Рэшфорд жорий мавсум инглиз клуби сафида 7 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!