"Барселона" Мартинесни ўз таркибига қўшиб олишга яқин
"Барселона" трансфер бозорида ўз юришини бошлади. Кталонияликлар ёзда бир қанча эркин агентларни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирганди. Шулардан бири амалга ошмоқда. "Атлетик" ҳимоячиси Иньиго Мартинес "Барса"га ўтишга яқин, дея хабар берди Фабрицио Романо.
31 ёшли испан 5 йиллик фаолиятидан сўнг "басклар"ни тарк этади ва Хави жамоаси сафига бориб қўшилади. У "Барса" билан 2025 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўяди.
Иньигонинг юқори тажрибаси Хавига маъқул бўлган. Мураббий бу трансферни анча вақтдан бери раҳбариятдан сўраб келади. Мартинесдан ташқари клуб Гюндоган, Бернарду Силва каби ўйинчиларни олиб келмоқчи. Шу билан биргаликда, Мессини ортга қайтариш бўйича ҳам ҳаракат қилинмоқда.
Фикрлар