“Барселона” Мессига ёқадиган суперҳужумчи олади

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида Серхио Агуэрони олиб келишни истамоқда.

Аргентиналик ҳужумчининг “Манчестер Сти” билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бироқ “шаҳарликлар” кейинги пайтда кўп жароҳат олаётган ўйинчига янги битим таклиф қилганича йўқ. Ҳатто, бу борада иш бошланмаган.

“Барселона” хўжайинлари Серхио Агуэро октябрь ойида клубни тарк этган Луис Суареснинг ўрнини босишига ишонмоқда. Бундан ташқари, Агурэро “Барса” етакчиси Лионель Мессининг яқин дўсти ҳисобланади. Сурхио Леони Каталонияда қолишга кўндириши мумкинлиги ҳам инобатга олинмоқда.

Шунингдек,Серхио Агуэрога яқинда ПСЖни қабул қилиб олган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино томонидан ҳам жиддий таклиф бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)