“Барселона” Мессини сотмоқда
Каталония раҳбарияти Месси трансферидан 700 миллион евро ишлай олмаслигини тан олган ҳолда, унга янги нарх белгилади ва “Манчестер Сити”га футболчини олишни таклиф қилди.
Унга кўра, манчестерликлар аргентиналик ҳужумчини қўлга киритиш учун 250 миллион фунт миқдорида харажат қилишига тўғри келади. Шунингдек, “Барселона” ушбу трансферга “Манчестер Сити”нинг айрим ўйинчиларини қўшишга ҳам рози.
Маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиола Каталонияга келиб, Месси билан учрашган ва шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Фикрлар