"Барселона" Мессининг энг қадрли дўстини сотиши мумкин

Ҳимоячи Жорди Альба ёзги трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Каталония клуби футболчиларнинг маошларини 150 миллион еврогача қисқартириши керак. Испаниялик ҳимоячи жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли 33 ёшли футболчи вазият қурбонига айланиши мумкин, дейди "Fichajes" нашри.

Альба 2012 йилнинг ёзида "Валенсия"дан кўчиб ўтгандан сўнг "Барселона"да ўйнамоқда. Ўшандан бери ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафида 448 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 99 та ассистни амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" портали Испания терма жамоаси аъзосини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!