"Барселона" Мессининг қарорини кутмоқда
"Барселона" вице-президенти Рафа Юсте яна бир бор ҳужумчи Лионелm Мессининг қайтиши ҳақида гапирди.
“Мухлис сифатида Леонинг “Барселона”га қайтишини истардим. Ундан "Барселона" учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. Бундай чиройли ҳикоя яхши якунланиши керак. Месси қайтса клубдаги ҳамма хурсанд бўлади. Аммо барчаси унинг қарорига боғлиқ", - дейди Рафанинг гапларини келтиради "Mundo Deportivo" нашри.
Месси "Барселона" академияси битирувчиси ҳисобланади. Лионель 2005 йилдан 2021 йилгача асосий жамоада ўйнаган.
Айни дамда аргентиналик футболчи ПСЖ сафида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси июнь ойида тугайди.
Фикрлар