"Барселона" Мессисиз ҳам ютқазмасликни ўрганяпти

“Барселона” кеча Испания Суперкубоги ярим финалида “Реал Сосьедад” устидан ғалаба қозонди ва финалга йўлланмани қўлга киритди.

Айтиш лозимки, ушбу учрашувда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси жароҳати сабаб иштирок эта олмади. Эътиборлиси, “Барса” Мессисиз ўтказган кетма-кет 10 та ўйиндан буён ютқазмаяпти. “Кўк-анор ранглилар” ушбу 10 та ўйинда 7 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган.

33 ёшли Месси жорий мавсум “Барселона”да 21 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!