“Барселона” муаммолар гирдобида қолмоқда

“Барселона”да қайта қуриш ишлари давом этмоқда. Испаниянинг AS нашри клубга оид бир қанча маълумотларни тақдим этди. Демак, бугунги кунда Хави 33 нафар футболчи билан ишламоқда, ваҳоланки, Ла Лига якуний рўйхатига атиги 25 киши киритилиши мумкин. Қолаверса, каталонияликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна бир неча ўйинчи билан шартнома имзолашлари мумкин.

Шунингдек, клубнинг маош фонди ҳам 560 дан 400 миллион еврога қисқартириши керак. Шу боис, "Барселона" молиявий сабабларга кўра бир қанча ўйинчилар билан ҳам хайрлашиши зарур.

Аввалроқ матбуотда “кўк-анорранглилар” бирданига учта футболчиси - Френки де Йонг, Пер-Эмерик Обамеянг ва Мемфис Депайни “Челси”га таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!