“Барселона” мухлислари учун ажойиб хушхабар

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона" билан шартнома борасида келишиб олди, деб хабар берди Испаниянинг “SPORT” нашри.

Олдинроқ Каталония клуби португалиялик хавбек билан “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” қизиқиш билдираётган голландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотган кейингина шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

27 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали Португалия терма жамоаси футболчисини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Бернарду Силва ўтган мавсум "Манчестер Сити"нинг барча мусобақалар доирасидаги 50 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига  13 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!