"Барселона" мухлислари учун нохуш хабар

"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида "Хетафе"га қарши кечаётган учрашувда жароҳат олди. 30 ёшли футболчи 22-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Хуниор Фирпо майдонга тушди.

Маълумот учун, Альба жорий йилги мавсумда Испания чемпионатида 15 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!