"Барселона" мухлислари учун нохуш хабар! Жамоада вазият оғир

"Барселона"нинг собиқ президенти Эдуард Ромеу Каталония клубидаги оғир молиявий аҳвол ҳақида гапирди.

Унга кўра, 16 июнь куни делегатларнинг яна бир муҳим Ассамблеяси бўлиб ўтади ва улар “ўлик жамоа”ни тирилтиришга ҳаракат қилишади.

“Вазият ҳануз ўта оғир, бироқ бир йил олдинги ҳолатдан кўра ижобий томони шундаки, биз қаерда эканлигимиз ва муаммомиз нимада эканини биламиз.

Биз бу драмага нима сабаб бўлганини биламиз. Қарз - 500 миллион эвро. Агар биз ҳеч нарса қилмасак, бу қарзга яна 150 миллион еврога яқин зарар қўшилиши мумкин. Агар кимдир клубга ёрдам бермоқчи бўлса, 500 миллион евро берсин. "Барселона"ни сақлаб қолиш учун айнан шу нарса керак", - деди Ромеу Sport.es нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!